14:27 / 02.09.2021
2 141

Навоий кўчасида ишкал: жанжалнинг жабрини «Матиз» кўрди

Навоий кўчасида ишкал: жанжалнинг жабрини «Матиз» кўрди
Кеча, 1 сентябрь куни тунда навбатчилик қисмига 24 ёшли Жаҳонгир Р. мурожаат қилиб, икки нафар нотаниш шахслар келишмовчилик давомида унинг «Матиз» русумли транспорт воситасига зарар етказганлигини маълум қилди, дейилади пойтахт ИИББ хабарида.

Қайд этилишича, воқеа жойига Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ ходимлари етиб боришган. Ҳайдовчининг сўзларига кўра, у Навоий кўчасидан автомобилида уч нафар йўловчи – 23 ёшли Анвар С., 25 ёшли Шаҳзод Й. ва 22 ёшли Муҳаммаджон Б.лар билан ҳаракатланиб борган. Орқадан ҳаракатланиб келаётган оқ рангли «Матиз»даги шахслар уларни гўёки «ўтказиб юборишмагани» сабабли Жаҳонгир Р.ни тўхташга мажбур қилишган.

Натижада орада жанжал чиқиб, Жаҳонгир Р.нинг автомобилига зарар етказилган. Нотаниш шахслар унинг автомобилининг ойналарини синдириб, эшиклардан бирига зарар етказган ва воқеа жойини тарк этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Текширув натижаларига кўра қонуний чора кўрилади.

«Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва пойтахтимаз меҳмонлари! Баҳсли масалаларни бу тарзда ҳал қилиб бўлмайди. Агар бирор шахс томонидан йўлда сиз учун хавфли вазият туғдирилди деб ҳисобласангиз, ички ишлар органларига мурожаат қилинг. Юқоридаги ҳолатдаги каби хатти-ҳаракатлар билан ўзингиз ҳуқубузарга айланиб қоласиз», дейилади ИИББ хабарида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Навоий кўчасида ишкал: жанжалнинг жабрини «Матиз» кўрди