19:14 / 06.09.2021
2 404

Хўжайлида 18 млн. сўм алимент пуллари нақд ундирилди

Хўжайлида 18 млн. сўм алимент пуллари нақд ундирилди
Фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судининг 29.01.2018 йилдаги қарздор, А.Абдишариповдан ундирувчи С.Маткаримованинг фойдасига, вояга етмаган икки нафар фарзанди таъминоти учун қарздорнинг иш хақи ва бошқа даромадларининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро иши Бюронинг Хўжайли туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва тегишли тартибда ижро иши юритуви қўзғатилган.

Ижро ҳаракатлари давомида, қарздор ота мазкур ижро иши юзасидан алимент пулларини 01.01.2019 йилга қадар мунтазам тўлаб келган. Лекин, 2019 йил бошидан бир неча ой давомида тўланмаганлиги ва яшаш жойида топилмаганлиги сабабли, Давлат ижрочилари томонидан А.Абдишариповга нисбатан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунига асосан Ўзбекистон Республикасидан чиқиш хуқуқларига вақтинча чеклов қўйилган ва қидирув эълон қилинган.

Шундан сўнг, жорий йилнинг июль ойида қарздор алиментчи ота топилиб, унга келиб чиқиши мумкун бўлган ҳуқуқий оқибатлар тушунтирилгандан кейин, қарздорликни тўлаш истагини билдирган ва собиқ турмуш ўртоғи билан ўзаро келишган ҳолда, икки йил давомида тўланмаган 18 млн. сўм қарздорлигини нақд қўринишда тўлади.

Шунингдек, ундирувчи С.Маткаримованинг алимент ундириш тўғрисидаги ижро иши юзасидан ёзма илтимосномасига мазкур ижро иши жорий йилнинг 17 июль куни Ўзбекистон Республикаси “Суд хужжатлари ва бошқа органлар хужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 40-моддаси 1-банди билан тамомланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хўжайлида 18 млн. сўм алимент пуллари нақд ундирилди