23:08 / 07.09.2021
2 324

Қашқадарёда жума намозига кириб кетган фуқаронинг машинасидан 70 млн сўм ўғирлаган шахс ушланди

Қашқадарёда жума намозига кириб кетган фуқаронинг машинасидан 70 млн сўм ўғирлаган шахс ушланди
Фото: ИИВ
Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида фуқаронинг 70 миллион сўмини ўғирлаган шахс қўлга олинди, дея хабар қилмоқда ИИВ ахборот хизмати.

Маълум қилинишича, Қарши шаҳар ИИО ФМБ 1-сонли ИИБга 2021 йил 3 сентябрь куни тушган хабарга кўра, шу куни соат 13:00 ларда номаълум шахс Қарши шаҳар «Маҳаллот» МФЙ ҳудудидаги «Маҳаллот» жоме масжидига намоз ўқиш учун келган Қарши шаҳар «Комилон» МФЙда яшовчи Э.нинг Nexia-3 русумли автомашинаси салонидан 70 миллион сўм пулни ўғрилик йўли билан қўлга киритгани маълум қилинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ 1-сонли ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ишлари давомида мазкур ўғриликни Қарши шаҳар «Комилон» МФЙда яшовчи муқаддам судланган Х. содир этгани аниқланиб, ундан ашёвий далил тариқасида 67 300 000 сўм пуллар ҳужжатлаштириб олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ 1-сонли ИИБ ТБ томонидан Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «а» банди (кўп миқдорда ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарёда жума намозига кириб кетган фуқаронинг машинасидан 70 млн сўм ўғирлаган шахс ушланди