10 йиллик кутувдан сўнг 3 эгизак дунёга келди

10 йиллик кутувдан сўнг 3 эгизак дунёга келди

Қашқадарё вилоятида яна бир қувончли воқеа қайд этилди. Қарши шаҳар туғруқ комплексида Миришкор туманида яшовчи, 1995 йилда туғилган аёл 10 йиллик фарзанд кутиш орзусига эришиб, бир йўла уч нафар ўғил фарзандни дунёга келтирди.

Маълум қилинишича, она узоқ йиллик кутувдан сўнг табиий йўл билан ҳомиладор бўлган. Ҳомиладорликнинг 36-ҳафтасида артериал қон босими кўтарилгани сабабли шифокорлар она ва чақалоқлар саломатлигини инобатга олиб, режалаштирилган кесарча кесиш амалиётини ўтказган.

Натижада оилада уч нафар соғлом ўғил чақалоқ дунёга келди. Чақалоқларга Ҳасан, Ҳусан ва Юсуф деб исм қўйилди. Уларнинг вазни мос равишда 2 400 грамм, 2 450 грамм ва 2 560 граммни ташкил этди.

Ҳозирда она ва чақалоқларнинг саломатлиги қониқарли экани айтилмоқда. Улар малакали шифокорлар назоратида бўлиб, зарур тиббий парвариш билан таъминланмоқда.

Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш тизими жамоаси бахтиёр оилани ушбу қувончли воқеа билан муборакбод этиб, чақалоқларга соғлом ва бахтли умр тилади. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар