
Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси қидирув шўъбаси тезкор ходимлари томонидан олиб борилган тадбирлар давомида қидирувдаги ота топилди ва оиласи билан ярашди.
Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг қарорига Ф.Р. дан ундирувчи М.Р. фойдасига 2 нафар фарзандлари моддий таъминоти учун ҳар ойда алимент ундириш белгиланган.
Бироқ, қарздор ота мажбуриятни унутиб, алимент тўлашни пайсалга солиб келди. Боз устига унга нисбатан 2020 йилнинг август ойида қидирув эълон қилинган.
Олиб борилган ўрганишлар давомида қарздор ота Қозоғистон Республикасига кетгани аниқланди. Қидирув натижасида фуқаро Ф.Р. топилиб, давлат ижрочисига топширилди.
Ўтказилган тушунтиришлардан сўнг қарздор ота оиласи билан ярашишга аҳд қилди. Ижро ҳужжати амалда тамомланди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар