20:15 / 15.09.2021
2 266

Болаларга эртак ўқиб беришнинг организм учун қандай фойдаси бор?

Болаларга эртак ўқиб беришнинг организм учун қандай фойдаси бор?
Ҳамма миллатларда болаларга эртак ўқиб бериш одат тусига кирган. Улар фарзанд ва ота-она ўртасида ўзаро алоқа ўрнатишга ёрдам беради. Эртаклар ижтимоий оламнинг соддалаштирилган моделидир.

Улар болаларга жамиятни англашга, қийинчиликларни енгишга ўргатади. Қолаверса, тингловчи эртак воқеаларига сингиб кетади ва реал дунёдан четлашади. Балки, шунинг учун ҳам кўп мамлакатларда шифохонага ётқизилган болаларга эртак ўқиб берилади. Бу оғриқли ҳолатдан чиқишга ёрдам беради. Олимлар тадқиқотларда эртаклар болаларнинг ҳам психологик, ҳам жисмоний ҳолатига сезиларли ижобий таъсир кўрсатишини аниқлади. Болалар эртак тинглаганда ўзаро боғланиш гормони окситациннинг кўпайиши ва стресс гормони картизолнинг камайиши Бразилияда ўтказилган тадқиқот натижаларида маълум бўлди.

Эртакларнинг таъсирини аниқлаш учун олимлар биомаркерлар (окситацин, картизол), субъектив оғриқни сезиш тестлари ва психологик таассуротлар кўрсаткичини ўрганди. Тадқиқотда шифохонада катта тажрибага эга ҳикоячилар ва 81 нафар бола иштирок этди. Эртакчилар билан мулоқат қилишдан олдин ва кейин оғриқ даражасининг ҳис қилиш ва сўлак намуналари текширилди, шунингдек, шифохонада қолиш билан боғлиқ тасаввурлар сўралди.

Тадқиқот натижаларига кўра, окситоцин миқдори кўпайганлиги, картизол эса аксинча пасайганлиги оғриқ кучи камайганлигидан дарак беради. Психолингвистик ҳолат таҳлилида ҳам сезиларли фарқлар бор, масалан, берилган саволларга тадқиқотдан аввал: «ҳамшира – аччиқ дориларни берувчи қаҳр қаттиқ хола», «шифокор – менга игна санчган ёвуз одам», «касалхона – уйимдан айирган ёмон жой»; тадқиқотдан кейин: «ҳамшира – соғайишимга ёрдам берадиган хушчақчақ хола», «шифокор – менга ғамхўрлик қиладиган одам», «касалхона – мен тузалгунимча яшайдиган жой» сингари жавоблар олинди.

Шифохонага ётқизилган болалар стрессни бошдан кечиради, чунки улар тўсатдан нотаниш муҳитга тушиб қолади, ота-она ва дўстлар билан алоқани йўқотади. Бунда эртакларни ўқиш шифохонада ёлғизланган болаларда оғриқнинг субъектив ҳиссини камайтиришга ва стрессдан халос бўлишга ёрдам беради. Бундан ташқари, ушбу усул ҳар бир ота-она учун ҳам энг қулайидир.

Шифокор Хуршид Аъзамхўжаев тавсиялари асосида тайёрланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Болаларга эртак ўқиб беришнинг организм учун қандай фойдаси бор?