23:10 / 20.09.2021
1 891

Судьялар иштирокида “Меҳнат низолари” мавзусида минтақавий семинар ўтказилди

Судьялар иштирокида “Меҳнат низолари” мавзусида минтақавий семинар ўтказилди
Навоий вилоят судининг фуқаролик ишлар бўйича судлов ҳайъати ҳамда Самарқанд вилоят судининг фуқаролик ишлар бўйича судлов ҳайъати судьялари иштирокида “Меҳнат низолари” мавзусида видеоконференцалоқа режимида минтақавий семинар ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 37-моддасида ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эга эканлиги мустаҳкамланган.

Жамият ривожланишининг замонавий тенденциялари меҳнат соҳасида вужудга келаётган муносабатларга янги талаблар қўймоқда. Ўтказилган семинарда ҳам меҳнат қонунчилиги нормаларини амалда қўллашнинг турли жиҳатлари хусусида сўз юритилиб, амалиётда учраётган муаммоли низолар юзасидан суд амалиёти умумлаштирилди.

Жумладан, ходимнинг аттестация комиссиясининг қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги талаби фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан кўрилиши, меҳнат дафтарчаси ишдан бўшаган ходимга ўз вақтида берилмаганлик учун компенсация Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 275-моддаси тартибида ундирилиб берилиши, меҳнат дафтарчаси ўз вақтида берилмаганлик учун компенсация ундириш ҳақидаги даъво муддати бўйича қонунчиликда белгиланган талаблар юзасидан фикр алмашилди.

Бу каби ўтказиладиган семинар фуқаролик ишларини кўриш оқибатида юзага келадиган муаммоларни ҳал этишда меҳнат қонунчилигини қўллаш амалиётини яратиш учун замин бўлиши шубҳасиз.

Гулнафис Худайбердиева
Навоий вилоят суди судьяси

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Судьялар иштирокида “Меҳнат низолари” мавзусида минтақавий семинар ўтказилди