21:18 / 21.09.2021
7 189

Маҳаллаларда «ҳоким ёрдамчиси» лавозими жорий этилади

Маҳаллаларда «ҳоким ёрдамчиси» лавозими жорий этилади
Қорақалпоғистоннинг 422 та маҳалласида «ҳоким ёрдамчиси» лавозими жорий этилади. Бу хақда Шавкат Мирзиёев маълум қилди.

«Ҳоким ёрдамчиси маҳаллада тадбиркорларнинг лойиҳаларига ёрдам беради, касб-ҳунарга ўқитиш, томорқа, бўш ер ва бинолардан унумли фойдаланишни ташкил этади. Бу орқали, янги иш ўринлари яратиш, жон бошига даромадни ошириш ва камбағалликни қисқартиришга масъул бўлади.

Ҳоким ёрдамчилари қўлида ўзининг бюджети бўлади, маҳаллага бириктирилган солиқ, банк, йўл ва бошқа идоралар ходимлари билан бирга ишлайди. Ҳоким ёрдамчилари солиқ, банк, иқтисодиёт, инвестиция, молия идоралари, ҳокимиятда ишлайдиган билимли ва фидойи ёшлар орасидан танланади.

Улар янги тизим бўйича ишлашга ўқитилади ва ишининг натижасига қараб яхши ойлик тўланади. 2-3 йил маҳаллада ишлаб, яхши натижа кўрсатган ҳоким ёрдамчиларини, келгусида ҳоким ва вазир лавозимларига қўямиз
», — деди давлат рахбари.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Маҳаллаларда «ҳоким ёрдамчиси» лавозими жорий этилади