21:35 / 23.09.2021
1 799

Хонадонидаги гултувакларда гиёҳвандлик воситаси етиштириб келган фуқаро ушланди

Хонадонидаги гултувакларда гиёҳвандлик воситаси етиштириб келган фуқаро ушланди
Фото: Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизмати
Тошкент вилоятининг Чиноз туманида «Қора дори—2021» доирасида гиёҳванд воситалар етиштирувчи «махсус лаборатория» фаолиятига чек қўйилди, деб хабар бермоқда вилоят ИИББ матбуот хизмати.

Қайд этилишича, 16 сентябрь куни 37 ёшли Т.Ш.нинг хонадони холислар иштирокида кўздан кечириган. Текширув давомида хонадоннинг 4 квадрат метр ўлчамли хонаси (вентилятор, ёруғлик ва иссиқлик берувчи лампочка ва бошқалар билан) махсус жиҳозланганлиги ва у ерда 20 дона елим гул туваклар ичига тупроқ, ўғит аралаш солинган ҳолда гиёҳвандлик воситаси етиштираётганлиги аниқланган.

Бундан ташқари, текширув давомида ушбу фуқаронинг хонадондан каннабис гиёҳвандлик ўсимлиги, барглари, тўпгуллари ва 1 литрли ҳажмли шиша банка ичида гиёҳвандлик воситаси, гугурт қутиларида каннабиснинг майдаланган барглари, гиёҳвандлик воситасини истеъмол қилиш учун қўлбола усулда ясалган махсус идишлар ва ўсимликларни яшнатувчи минерал ўғитлар, ялтироқ қоғозлар, электрон тарозилар ва махсус елим идишлар далилий ашё сифатида ҳужжатлаштириб олинган.

Фото: Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизмати
Ўтказилган судга оид кимёвий экспертизага кўра, фуқаро хонадонидан олинган ўсимликлар таркибида фаол гиёҳванд моддалар мавжуд бўлган жами 791 грамм каннабис, 735 грамм марихуана эканлиги кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан Чиноз туман ИИБ ТБ томонидан фуқаро Т.Ш.га нисбатан Жиноят кодексининг 270-моддаси, 1-қисми ва 25-, 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хонадонидаги гултувакларда гиёҳвандлик воситаси етиштириб келган фуқаро ушланди