20:34 / 24.09.2021
2 111

Коррупцияга курашиш кураши долзарб масала

Коррупцияга курашиш кураши долзарб масала
Жорий йилнинг 24 сентябрь куни Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармасида “Коррупцияга қарши курашиш – барчамизнинг бурчимиз!” шиори остида учрашув бўлиб ўтди. Унга бошқарма, туманлараро, Наманган шаҳар ва барча туманлар бўлимларида фаолият олиб бораётган ходимлар ҳамда уларнинг ота-оналари, диний идора ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилдилар.

Учрашувни бошқарма бошлиғи Дилмурод Умаралиев очиб, мамлакатимизда сўнгги йилларда коррупцияга қарши курашиш йўналишида муҳим ташкилий-ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилганини таъкидлаб ўтди. Тадбирдан кўзланган асосий мақсад эса ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлигини янада бойитиш, уларнинг ватан олдидаги фарзандлик бурчини бажариш ҳамма учун фойда келтиришини яна бир бор эслатиб ўтишдан иборатлиги алоҳида таъкидланди.

Шундан сўнг Бюро органлари ходимлари ўртасида суиистеъмолчилик, порахўрлик ва бошқа ножўя ҳатти-ҳаракатларни олдини олиш, чек қўйишга қаратилаётган тадбирлар ўтказиб келинаётганини айтиб ўтди. Шунингдек, йиғилганларга коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларнинг оқибатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги билдирилди.

Тадбирда сўз олган Наманган шаҳридаги “Яхёхон тўра” жомъе масжиди имом хатиби Нуриллохон Жамолов иштирок этиб ўз тушунчалари билан ўртоқлашди.

Учрашувда давлат ижрочилари ва уларнинг ота-оналари сўз олиб, Бюро органларида ходимлар учун яратиб берилаётган шароитлар, уларга жавобан фақат муносиб ишлаши, ўз хизмат вазифаларини виждонан бажаришларини айтиб ўтдилар. Тадбирда коррупция билан боғлиқ жиноятларни акс этувчи видеороликлар намойиш этилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Коррупцияга курашиш кураши долзарб масала