Шу йилнинг 12 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда пойтахтнинг Учтепа туманидаги кўп қаватли уйда яшовчи икки нафар фуқаро ўртасида жанжал чиққанлиги ҳақидаги видео тарқалди.
Ҳолат бўйича ички ишлар органлари томонидан зудлик билан қонуний чоралар кўрилиб, бу ҳақда жамоатчилик хабардор этилган.
«Бироқ, ҳозирда шундай вазият кузатилмоқдаки, айрим шахслар ва ижтимоий тармоқ фаоллари мазкур маиший зиддиятни миллатлараро низо сифатида кўрсатишга уринмоқдалар», дейилади ИИВ баёнотида.
Қайд этилишича, ушбу маиший низо айрим деструктив кайфиятдаги фуқаролар ва ижтимоий тармоқлар фаоллари томонидан худдики миллатчилик асосига эгадек кўрсатиб тарқатилиши Ўзбекистон Республикасининг «Жамоат назорати тўғрисида»ги Қонуни талабларининг бевосита бузилиши ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий қарашлари ва ижтимоий мавқеидан қатъий назар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга.
Фуқаролар ўртасида юзага келган низолар фақат ҳуқуқий тартибда ҳал этилади.
ИИВ миллий, ирқий, этник ёҳуд диний масалаларда адоватни қўзғатувчи ахборотларни тарқатиш маъмурий ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эслатиб ўтган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
103 ёшли италиялик аёл ҳайдовчи жаримага тортилди
Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди
Қайси давлат етакчилари Владимир Путинни сайловдаги ғалабаси билан табриклади?
Италия ТИВ раҳбари: ‘‘Украинага қўшинларимизни юбориш Учинчи Жаҳон урушига сабаб бўлади’’