23:39 / 25.09.2021
2 009

Ҳайдовчи «Жигули» юкхонасига Malibu’ни видеога олиш учун тасвирчини жойлаштирди...

Ҳайдовчи «Жигули» юкхонасига Malibu’ни видеога олиш учун тасвирчини жойлаштирди...
Самарқандда тасвирчини ҳаракатланаётган «Жигули» юкхонасида кетиши учун шароит яратиб берган ҳайдовчи жавобгарликка тортилди, деб хабар беради ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати.

Ижтимоий тармоқда «Уддалаб бўлмас топшириқ бажарилди» изоҳи билан видео тарқалди. Унда ҳаркатланаётган қизил рангли «Жигули» юкхонасига ўтириб олиб, Malibu’ни [афтидан тўй кортежи — таҳр.] видеога олиб кетаётган тасвирчини кўриш мумкин.

Аниқланишича, видеодаги ҳолат Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида содир бўлган. Видео вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилиб, қоидани четлаб ўтган ҳайдовчи Ф.Я.га нисбатан ўрнатилган тартибда маъмурий баённома тузилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳайдовчи «Жигули» юкхонасига Malibu’ни видеога олиш учун тасвирчини жойлаштирди...