
Эртага, 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар байрами тақвимда дам олиш куни сифатида белгиланган.
Демак, бугун барча ходимлар одатдагидан 1 соат вақтлироқ уйига кетишига қонуний ҳаққи бор.
Шунингдек, ҳафтасига беш кун ишлайдиган ходимлар учун 2-3 октябрь саналари (шанба-якшанба) ҳам дам олиш куни ҳисобланади. Улар кетма-кет уч кун дам олишлари мумкин. Ҳафтасига олти кун ишлайдиган ходимлар эса шанбада ишга чиқишади.
Эслатиб ўтамиз, байрам (ишланмайдиган) кунлари ишлаш ман этилади. Меҳнат Кодексининг 130-моддасига кўра, дам олиш кунларида ходимларни ишлатиш таъқиқланади.
Ходимларни шу кунлари иш берувчининг фармойиши билан ишга жалб этишга алоҳида ҳоллардагина — жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, — иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланган асослар бўйича ва тартибда йўл қўйилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар