21:23 / 04.10.2021
2 569

Қайси вилоятда қариндошлар ўртасида энг кўп никоҳ тузилмоқда?

Қайси вилоятда қариндошлар ўртасида энг кўп никоҳ тузилмоқда?
Жорий йилнинг июль-сентябрь ойларида ФҲДЁ органлари томонидан қариндош бўлган 675 нафар келин-куёвнинг никоҳлари қайд қилинди.

Шундан, 285 нафар келин-куёв бир-бирига нисбатан холавачча, 172 нафари тоғавачча, 114 нафари амакивачча ва 104 нафари аммавачча ҳисобланади.

Энг кўп қариндошлар ўртасида никоҳ қайд қилинган ҳудудлар Сурхондарё (268 та), Қашқадарё (179 та) ва Сирдарё (40 та) вилоятлари ҳиссасига тўғри келади.

Эслатиб ўтамиз, Оила кодексининг 16-моддасига асосан насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган қариндошлар ўртасида, туғишган ва ўгай ака-укалар билан опа-сингиллар ўртасида, шунингдек фарзандликка олувчилар билан фарзандликка олинганлар ўртасида никоҳ тузиш тақиқланади.

Мутахассислар фикрича, яқин қариндошлар ўртасида никоҳ юрак-қон томир касалликлари туғма турлари келиб чиқишига сабаб бўлмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қайси вилоятда қариндошлар ўртасида энг кўп никоҳ тузилмоқда?