1 763
Собиқ проректор қидирувдалиги ҳақидаги хабарлар юзасидан Тошкент давлат иқтисодиёт университети муносабат билдирди
Тошкент давлат иқтисодиёт университети собиқ проректори қидирувдалиги ҳақида тарқалган хабарлар юзасидан университет ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.
«Ижтимоий тармоқ ва интернет саҳифаларида Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг собиқ проректори билан боғлиқ ҳолат бўйича турли хабарлар тарқатилмоқда. Ҳаттоки, айрим электрон нашрлар август ойида университет томонидан қидирув эълон қилинганини ҳам ёзишга улгурди.
Вазиятга ойдинлик киритиб ўтамиз. Нодир Фозилович Идиев ‘Асака банк’ АЖ Бухоро вилояти филиалида фаолият юритган давридаги ишлари сабаб қидирувга берилган.
Н.Идиевга қўйилаётган айблов унинг Тошкент давлат иқтисодиёт университетидаги фаолияти билан боғлиқ эмас.
Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқ фаолларини эса ушбу вазият юзасидан (ортиқча бўрттиришларсиз) холис ахборот тарқатишга чорлаб қоламиз», — дейилади университет хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Идиевга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) 2-қисми билан жиноий иш очилган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)