17:27 / 08.10.2021
2 067

Бир гуруҳ шахслар «Барака бургер» дўкони ойналарини синдириб, ёқиб юборишди

Бир гуруҳ шахслар «Барака бургер» дўкони ойналарини синдириб, ёқиб юборишди
Фото: Видеодан лавҳа
Ижтимоий тармоқларида Фарғона шаҳрида жойлашган «Барака бургер» номли дўконни ойналари синдирилган ҳолда ёқиб юборилганлиги тасвирланган видеохабар тарқалди. Фарғона вилояти ИИБ ҳолат бўйича маълумот берди.

Аниқланишича, 2021 йил 5 октябрь куни Э. ва унинг танишлари ҳамда О. ва бошқалар ўртасида келиб чиққан келишмовчилик сабабли, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, жамоат жойида бир-бирига тан жароҳати етказишган. Шундан сўнг, Э. ва унинг шериклари безорилик хатти-ҳаракатларини давом эттириб, ўзганинг мулкини қасддан нобуд қилиш мақсадида О.га тегишли бўлган «Барака бургер» дўконини ойналарини синдиришиб, дўконда ёнғин чиқаришган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки терговга киришилди.

Жиноят иши бўйича Э. исмли шахс Жиноят кодексининг 277 (безорлик) ҳамда 173-моддалари (мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) билан ҳамда О. исмли шахс 277-модда билан гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда қолган иштирокчиларни аниқлаш чоралари кўрилмоқда.

Тергов давомида ишга алоқадор бўлган барча шахсларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади.

Мазкур жиноят иши бўйича Фарғона вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда, дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бир гуруҳ шахслар «Барака бургер» дўкони ойналарини синдириб, ёқиб юборишди