Фото: Ижтимоий тармоқлар
Интернет тармоғида тарқалган суратда автомобил йўловчиси эшикка осилиб, ўз ҳаёти учун хавф туғдиргани акс этган. Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари қоидабузарлик ҳақидаги хабарни эътиборсиз қолдиришмаган.
Аниқланишича, ҳолат 2021 йил 9 октябрь куни тахминан соат 14.00 да рўй берган. «Матиз» русумли автомобилни ишончнома асосида 1999 йилда туғилган Жасур Х. бошқарган, суратдаги йўловчи эса – 1995 йилда туғилган Умаржон Э. бўлган.
Йўловчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 138-моддаси 4-қисми («Пиёдалар ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши») бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилган. Автомобил ҳайдовчиси ҳам жаримага тортилган.
«Ҳурматли фотосуратчилар, операторлар ва шу каби касблар эгалари. Юқоридаги ҳолатга ўхшаш ҳатти-ҳаракатлар нафақат қоидабузарлик ҳисобланади, балки ўз саломатлигингиз ва ҳаётингизни хавф остига қўяди. Хавфсизлигингизга қанчалик ишонишингиздан қатъи назар, йўлларда рўй бериши мумкин бўлган турли ҳолатларда бу ишингиз фожиали якунланиши мумкин», дейилади ИИББ хабарида. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади