11:41 / 16.10.2021
1 672

5 йилда Ўзбекистон аҳолиси 40 млн кишига яқинлашади – Шавкат Мирзиёев

5 йилда Ўзбекистон аҳолиси 40 млн кишига яқинлашади – Шавкат Мирзиёев
Фото: Миллий масс-медиа фонди
ЎзЛиДеп партиясидан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев сайловчилар билан навбатдаги учрашувни Тошкент вилоятида ўтказмоқда. Юқори Чирчиқ туманидаги “Аструм” IT марказида ташкиллаштирилган учрашувнинг ўзига хос жиҳати, залда ёшларнинг нисбатан кўплиги бўлди. Шунингдек, номзодни олқишлашда ҳам пойтахт вилояти вакиллари анча фаол бўлишди.

Тадбирни номзоднинг вилоятдаги ишончли вакили, Тошкент давлат аграр университети проректори Раъно Турдибоева очиб берди ва олиб борди. Бу модератор ҳам анъанадан чекинмади ва Шавкат Мирзиёевни таништиришга ҳожат йўқлигини таъкидлади. Жумладан, номзоднинг вилоят тараққиёти учун бажарган ишларига, хусусан Нурафшон шаҳри барпо этилганига, 5 йил аввал фақат 1та ОТМ бўлган бўлса, бугунги кунда улар сони 9тага етганига тўхталиб ўтган Раъно Турдибоева Шавкат Мирзиёевга сўз берди.

Ҳар бир ҳудудга борганда катта масъулиятни ҳис қиламан, ҳар бир одам ўз ҳаётида қандай ўзгариш бўлиши ҳақида бўлиши ҳақида билгиси келади. Тошкент вилоятининг ютуғи катта табиий бойликлардан ҳам кўра мана шу кўп миллатли халқидир. Ҳисоб-китобларга кўра, яқин 5 йилда Ўзбекистон аҳолимиз бўйича 40 млн кишига яқинлашамиз, аниқроғи 38,7 млн нафар. Аҳолиси кўп, ривожланган давлатларга қарасангиз, уларда ёшлар сони камайяпти, аҳоли қариши кузатиляпти. Бизда эса акси, бу ҳам давлатимиз келажаги барқарорлигини белгилайди.

Ёшларга тўхталадиган бўлсак, мен бежиз таълимга кўп тўхталмайман. Яқин-яқингача ҳам Тошкент вилоятида таълим, айниқса олий таълимни ўз ҳолига ташлаб қўйганимиз ҳам рост.

Бу ерда ОАВ вакиллари ўтиришибди, улар бир рақамни кўп сўрашади. Мен бошидан бир рақамни айтмоқчиман – келгуси 5 йилда Тошкент вилояти тараққиёти учун 70 трлн сўм пул билан келдим
”, – деди Шавкат Мирзиёев.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 5 йилда Ўзбекистон аҳолиси 40 млн кишига яқинлашади – Шавкат Мирзиёев