Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё вилояти бошқармаси Оқолтин тумани бўлими томонидан фуқаро Х.Б.нинг аризасига асосан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилди.
Текширув давомида Оқолтин тумани «Саховат» маҳалласи собиқ раиси А.С. ўзининг хизмат мавқеидан фойдаланиб, Сардоба сув омбори тўғони ёрилиши оқибатида талофат кўрган фуқаро Х.Б.нинг ишончига кириб, алдов йўли билан Оқолтин тумани «Саховат» маҳалласи ҳудудидан 4 сотих ер майдонини Оқолтин тумани ҳокимлиги ва туман маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлимида ишловчи яқин танишлари орқали унинг номига расмийлаштиришни ҳал қилиб бериш эвазига 3,0 млн. сўм талаб қилиб, 2020 йил июль ойи бошларида фирибгарлик йўли билан 300 АҚШ доллари пул маблағларини қўлга киритиб, ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги аниқланган.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин