Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Пахтачи туманида жойлашган боғчада ошпаз ва хўжалик ишлари мудири гўшт ўғирлагани тасвирланган видео тарқалган. Ҳолат бўйича вилоят Мактабгача таълим бошқармаси муносабат билдирди. Унга кўра, ҳолат тасдиқланган ва боғча мутасаддиларининг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқни муҳофаза қилиш бошқармаси қонуний баҳо беради.
Маълум қилинишича, Пахтачи туман Ҳайит Элбеги маҳалласида жойлашган 28-сонли боғча бош ошпази Ў.А. пиширилган 4,7 килограмм гўштни олиб аввал кирхонага яшириб қўйган. Сўнг уни боғчанинг хўжалик мудираси М.Э.га берган.
Хўжалик мудираси М.Э. 4,7 килограмм пиширилган гўштни боғча ҳовлисидан олиб чиқиб кетаётганда шу боғчада тарбиячи бўлиб ишлайдиган Н.Н ҳамда М.У томонидан тўхтатиб қолинган ва ҳолат видео ва аудио шаклда ёзиб олинган.
Қайд этилишича, ушбу ҳолат бўйича боғча бош ошпази Ў.А. ҳамда хўжалик мудираси М.Э. билан суҳбат ўтказилганда улар 28-боғча директори Ш.У.нинг топшириғи ва кўрсатмасига биноан анчадан буён гўшт ўғирлашларини айтишган. Улар боғча тарбиячилари Н.Н ҳамда М. У.нинг айтган гапларини ва улар томонидан олинган видео ва аудио ёзувлардаги лавҳалар тўғри эканини ўз тушунтириш хатларида тасдиқлаган.
Таъкидланишича, ҳозирда 28-боғча бош ошпази Ў.А. ва хўжалик мудираси М.Э. билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.
«28-мактабгача таълим ташкилотидаги мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи мутасадди ташкилотлар томонидан қонун доирасида тегишли чоралар кўрилишини маълум қиламиз», дейилади муносабатда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин