17:37 / 17.10.2021
2 378

UzAuto Motors: компания Юқоричирчиқ туманида ёшлар маркази қурилиши лойиҳасини якунига етказди

UzAuto Motors: компания Юқоричирчиқ туманида ёшлар маркази қурилиши лойиҳасини якунига етказди
Бугун «Ўзавтосаноат» АЖ томонидан қурилган ёшлар маркази базасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида Astrum IT-академияси очилди.

Ультразамонавий мажмуа Ўзбекистонда ёшларни қўллаб-қувватлаш ва АКТни ривожлантириш лойиҳалари доирасида «Ўзавтосаноат» ташаббуси билан амалга оширилди. Лойиҳа 3,5 гектар ҳудудда 8500 квадрат метр майдонга эга бинодан иборат комплекснинг контсепцияси, дизайни ва қурилишини ўз ичига олган.

Энг янги техник талаблар асосида жиҳозланган ёшлар марказидан самарали фойдаланиш учун «Ўзавтосаноат» компанияси Ботир Орифжоновни жалб қилди (LeBazar, Paynet asoschisi, Khan Academy Uzbek раҳбари), унинг раҳбарлиги остида Astrum IT-академияси ташкил этилди.

«Мен ушбу лойиҳани амалга оширишда UzAuto'нинг қўллаб-қувватлашидан чин дилдан хурсандман. Компания дастлабки кунлардан бошлаб мавжуд ресурслардан тўғри фойдаланиш учун яхши суянчиққа айланди ва мен ишонаманки, бу бизнинг ёшлар ва ахборот технологияларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ҳамкорлигимизнинг фақат бошланишидир», - деди Ботир Орифжонов.

Академиянинг уч қаватли биноси замонавий талабларга жавоб берувчи 1000 дан ортиқ кучли компьютерлар билан жиҳозланган. Дастур доирасида талабаларга дастурлашни ўргатиш, шунингдек, уларнинг бу йўналишда кейинги ишга жойлашиши ҳам назарда тутилган. Шундай қилиб, ўқитиш ва ишлаб чиқаришни бирлаштирган кластер ташкил этиш режалаштирилган. Талабаларнинг ютуқлари сунъий интеллект технологиялари ёрдамида баҳоланади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: UzAuto Motors

Фото: UzAuto Motors

Фото: UzAuto Motors

UzAuto Motors компанияси Матбуот хизмати

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » UzAuto Motors: компания Юқоричирчиқ туманида ёшлар маркази қурилиши лойиҳасини якунига етказди