Тошкент шаҳрида жамоат транспорти бўйича катта ўзгаришлар амалга оширилади. Бу ҳақда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев сайловчилар билан учрашув вақтида таъкидлаб ўтди.
Соҳада қуйидаги ишлар режалаштирилган:
- йўл ҳаракатини «ақлли тартибга солиш» тизими жорий этилиб, бунга шаҳарнинг 500 та йирик чорраҳаси уланади;
- 200 га яқин мунтазам автобус йўналишлари ташкил этилади;
- жамоат транспорти паркини янгилаш учун 400 та замонавий автобус, 700 та электробус олиб келинади;
- 90 та янги замонавий метро поездлари олиб келиниб, йўловчилар ташиш қуввати 2 баробарга оширилади.
Шунингдек, автобуслар қатновини субсидиялаш тизими ҳам қайта кўриб чиқилади. Энди ташувчиларга субсидиялар йўловчи сонига эмас, балки йўналиш ва қатновлар сонига қараб берилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин