Тошкентдаги ерости ва ерусти метро бекатларида савдо ва хизмат кўрсатиш майдончалари ташкил этилади. Бу ҳақда АОКАда Тошкент метрополитени ДУК мутасаддилари иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинган.
Қайд этилишича, 2021 йил охиригача Тошкент метрополитени учун 5 та, 2022 йилда 14 та тўрт вагонли метро поездлари харид қилинади ва поездларнинг сони 80 тага етказилади. Натижада метро поездларининг ўртача ёши 38 ёшдан 26 ёшга қисқаради.
2021 йил 1 сентябрдан Чилонзор йўналиши 3 дақиқа ва Ўзбекистон йўналиши бўйича биринчи марта 4 дақиқада ишлаш ташкил қилиниши эвазига йўловчиларни манзилга етказиш вақти 30 фоизга қисқартирилган.
Шунингдек, таъкидланишича, замонавий реклама воситалари (электрон дисплей) ўрнатилиши ҳисобига рекламалар сони 3-4 баробарга оширилади. Ерости ва ерусти метро бекатларида савдо ва хизмат кўрсатиш майдончалари ташкил этилади ва тадбиркорларга электрон аукцион шартларида ижарага берилади.
Ўзбекистон Президентининг «Тошкент метрополитени фаолиятини самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5260-сонли қарорига асосан Тошкент метрополитенини узоқ муддатли 2022—2030 йилларга мўлжалланган тизимли ривожлантириш имконияти пайдо бўлиб, метрополитеннинг молиявий-иқтисодий аҳволи, метро вагонларини ишлаб чиқарилиши, метро линияларини янгича лойиҳалаш ва қуришда янгича ёндашув натижасида сарф-харажатларни 20-30 фоизга камайтиришга эришилади.
Қайд этилган қарор ижросини таъминлаш бўйича метрополитен бошқармасида 3 та йўналишда Ишчи гуруҳлар ташкил этилади.
Биринчи гуруҳ – метрополитен бош муҳандиси раҳбарлигида «Метро вагонларини тизимдаги ‘Вагонларни таъмирлаш ва эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш’ депосида капитал таъмирлашни йўлга қўйиш, эскалатор, электр таъминоти, тоннел ва йўл хўжаликлари, шунингдек, ҳаракат таркибини босқичма-босқич янгилаш масалалари» бўйича;
Иккинчи гуруҳ – метрополитен бошлиғининг ўринбосари раҳбарлигида «Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш, ёш малакали кадрларни жалб этиш, машинистларни тайёрлаш, янгича ойлик тўлов тизимини жорий қилиш, замонавий бошқарув тизимини яратиш масалалари» бўйича;
Учинчи гуруҳ – метрополитен бошлиғининг ўринбосари раҳбарлигида «Йўловчилар оқимини ўрганиш, реклама жойлаштиришда янги тартибни жорий қилиш, молиявий-иқтисодий ривожланиш масалалари, замонавий ахборот технологияларини йўллаган ҳолда рақамли бошқариш тизимини жорий қилиш, бекатларда бепул Wi-Fi тизимини жорий этиш масалалари» бўйича.
Ишчи гуруҳлар томонидан амалга оширилган ишлар бўйича белгиланган муддатларда масалаларни муҳокама қилиб, ҳисоботларни эшитиб бориш йўлга қўйилади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди