
Марказий сайлов комиссияси матбуот марказида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти миссияси кузатувчилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. ШҲТ миссияси раҳбари, ШҲТ Бош котиби ўринбосари Ерик Ашимов ўз хулосаларини баён қилди.
«Миссия шуни таъкидлайдики, кузатув давомида ҳеч қандай тўсиққа учрамади. Фуқароларнинг сиёсий фаоллиги, қатнашиш хоҳишининг юқорилиги эътирофга сазовор. Кузатувчиларимизда ҳеч қандай эътирозлар йўқ. Биз қонун ҳужжатларининг бузилишини кузатмадик. Президентлик сайловлари демократик жараёнларнинг олға боришида яна бир муҳим қадам бўлади, деб ҳисоблаймиз. Сайловларнинг демократик, очиқлик ва шаффофлик ҳаракатларини олқишлаймиз», дейди Ерик Ашимов.
«Мен жуда ҳайрон бўлдим. Бу даражадаги, кексалардан тортиб, ёшларгача сайловда фаол қатнашиши мени ҳайратга туширди. Уйида, касалхоналарда, ковид-марказларида, жазони ўташ муассаларида ҳам кониституцион ҳуқуқларидан фойдаланиш имкони яратилгани ҳаммага ўрнак қилиб кўрсатса, арзийди», дейди Покистондан ташриф буюрган Хан Алтамаш Вазир.
Эслатиб ўтамиз, МДҲ кузатувчилари ҳам Ўзбекистондаги сайловларни ижобий баҳолаган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар