Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 25 октябрь куни мамлакатимиздаги Президент сайловини кузатиш учун келган россиялик кузатувчилар делегациясига бошчилик қилаётган Россия Федерацияси Федерал Кенгаши Давлат Думаси қўмитаси раиси Леонид Калашниковни қабул қилди.
Россия парламенти вакили Ўзбекистон етакчисини Президент сайловида ишончли ғалабага эришгани ва сайлов кампанияси муваффақиятли ўтказилгани билан дилдан қутлади.
Сайлов жараёнлари илғор халқаро амалиёт ва стандартларга мувофиқ тайёрлангани ва ташкил этилгани борасида қилинган ишлар юксак баҳоланди.
Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш, кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Парламентлар ўртасида яқин ва сермаҳсул мулоқот йўлга қўйилгани мамнуният билан қайд этилди.
Савдо, инвестиция, таълим, туризм ва маданият соҳаларидаги икки томонлама шерикликни, шунингдек, МДҲ маконидаги минтақавий ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун катта имкониятлар борлиги таъкидланди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?