date
views 1 777

Қашқадарёда «Nexia» газ баллони портлади: икки киши оғир аҳволда

Қашқадарёда «Nexia» газ баллони портлади: икки киши оғир аҳволда
27 октябрь куни Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани ҳудудида жойлашган «Файз» номли чойхона биносининг рўпарасида тўҳтаб турган, ҳайдовчи, 2002 йилда туғилган И.Н. бошқарувидаги «Nexia» русумли автомобилга ўрнатилган газ баллонда портлаш содир бўлган.

ЙҲХББ хабарига кўра, ҳодиса натижасида ҳайдовчи И.Н. ва ушбу автомобиль йўловчиси, 2003 йилда туғилган Ш.С. оғир тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳодиса юзасидан Чироқчи тумани ИИБ, ФВБ ва прокуратураси томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, ҳодиса содир бўлиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарёда «Nexia» газ баллони портлади: икки киши оғир аҳволда