17:03 / 30.10.2021
1 570

Гибрид вакциналаш нима? Нурмат Отабеков жавоб берди

Гибрид вакциналаш нима? Нурмат Отабеков жавоб берди
Ўзбекистонда қайта вакциналаш ва турли вакциналарни аралаштиришга рухсат берилганми? Ушбу саволга Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков жавоб берди.

"Бунда аввало бир нарсани тушунишимиз керак, вакцинация нима, ревакцинация нима? Биз бирон бир касалликка қарши эмлаш жараёнини бошлаган ва якунлаган бўлсак, биз вакцинация қилинганмиз, эмланганмиз деган тушунчага эга бўламиз.

Қачонки касаллик бир неча маротаба эмлашни талаб қиладиган бўлса, ревакцинация деган ибора қўлланилади. Лекин тиббиётда биринчи маротаба олган вакцинани вакцинация, кейинги эмлашни эса ревакцинация деб ҳам юритилади. Шундай экан қачонки одам у ёки бу вакцина билан ҳозирги даврдаги талабга асосан 1-2 ёки 3 маротаба эмланса, шу вакцинани олиб бўлган бўлса, демак у тўлиқ эмланган ҳисобланади.

Бир вакцина билан эмланиб орадан бироз муддат ўтгандан кейин бошқа вакцина билан эмланиш ҳақида ҳали ҳеч қанақа кўрсатма мавжуд эмас. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳам бирон бир кўрсатма бергани йўқ.

Яна битта жиҳат, бир вакцина билан эмланиб, кейинги босқичларни бошқа вакциналар билан давом эттириш ҳақида ҳам ҳали тартиб ишлаб чиқилмаган. Бу ҳолат дунё тиббиётида гибрид вакцинация дейилади.

Ҳозир ЖССТ бу ҳақида ўйлаяпти. Негаки, вакциналарнинг таъминотидаги узилишлар муаммоларнинг юзага келишига сабаб бўляпти. Шу нуқтаи назардан ҳадемай бу каби гибрид вакцинацияга ҳам рухсат берилса ажабмас. Кутилаётган рухсатга асосан қайси вакцинани қандай кетма-кетлик ва оралиқда, қай йўсинда эмлаш мумкинлиги ҳақида ҳужжат пайдо бўладиган бўлса, биз буни кенг жамоатчиликка маълум қиламиз ва барча тиббиёт ходимларига етказамиз", - деб жавоб берди ушбу саволга Атабеков.

Маълумот учун, турли вакциналарнинг "Спутник Лайт" билан комбинацияси юқори самарадорлик кўрсатгани ҳақида биз олдин хабар берган эдик. Хусусан, дунёда илк бор Аргентинада ўтказилган тадқиқотда AstraZeneca, Moderna ва Sinopharm вакциналарининг "Спутник Лайт" билан комбинацияси қўлланилиши натижалари ҳақида қуйидаги мақолада батафсил танишишингиз мумкин.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Гибрид вакциналаш нима? Нурмат Отабеков жавоб берди