Мамлакатимизда гиёҳвандлик воситаларини ўстириш, тайёрлаш, сотиш ва истеъмол қилиш қонун билан тақиқланиб, жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноий жазо белгиланган.
Бироқ, айрим шахслар томонидан заҳри қотилларни етиштириш ва уларнинг савдоси билан шуғулланиш ҳолатлари ҳамон учрамоқда.
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан вилоят ДХХ ва ИИБ бошқармалари ходимлари билан ҳамкорликда наркотик моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашиш бўйича Жарқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида Денов туманида яшовчи фуқаро Ш.Ж. бошқарувида бўлган “Нексия” русумли автотранспорт воситаси хизмат ити ёрдамида холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, ушбу машинада йўловчи сифатида кетаётган фуқаро Ш.Т.га тегишли қора рангли пакет ичида соф оғирлиги 99.84 грамм гашиш, 29.6 грамм опий ҳамда 1 грамм марихуана гиёҳвандлик воситалари борлиги аниқланди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»