«Миллий тикланиш» демократик партияси 12 ноябрь куни Қонунчилик палатасида ўтказган фракция йиғилишида «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини кўриб чиқди. Бу ҳақда партия ахборот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, қонун лойиҳаси депутатларнинг қизғин муҳокамаларига сабаб бўлган. Фракция аъзоларининг барчаси қонун лойиҳасида электрон сигареталарни тақиқлаш бўйича қатъий чеклов киритишни таклиф қилган.
«Дунёнинг 32 мамлакатида электрон сигареталар чекланган экан, нима учун биз чекламаслигимиз керак. Мутахассислар унинг генофондга жиддий таъсир кўрсатишини айтмоқда. Партиямиз ҳам ушбу масалани мунтазам кўтариб келади. Ким нима деса десин, ушбу қонун лойиҳасига электрон сигареталарни қатъий тақиқлаш бўйича чеклов киритилмас экан, биз ушбу қонуннинг қабул қилинишига қарши овоз бераверамиз», — деган фракция раҳбари Алишер Қодиров.
Таъкидланишича, таклиф бир овоздан қўллаб-қувватланган ва қонун лойиҳаси қўмитага қайтарилган.
Маълумотларга қараганда, ҳозирда Тошкентдаги 1000 дан ортиқ дўконда бир марта ишлатиладиган никотинни етказиб берадиган электрон тизимлар сотиляпти. Бу эса тамаки маҳсулоти бозорининг 40 фоизини ҳамда қиймат ифодасида тамаки маҳсулоти бозори улушининг 4 фоизини ташкил қилади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин