Президентнинг “Таълим масканларида бизнесга ўқитиш ва молиявий саводхонликни оширишни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ўқувчи ёшларни тадбиркорликка ўргатиш ва уларнинг соҳалар бўйича тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:
- ўқувчи ёшларни мактаб давридан бошлаб молиявий саводхонлигини ошириш, уларда бизнес юритиш бўйича кўникмаларни шакллантириб бориш;
- ўқувчи ёшларнинг тажрибали ҳамда эл-юрт танийдиган тадбиркорлар билан очиқ мулоқотини жорий қилиш, шунингдек уларнинг тажрибасини ва босиб ўтган йўлларини тарғиб қилиш;
- етук тадбиркорлар томонидан ёш авлодга ўз кўникма ва тажрибалари билан ўртоқлашиб бориш, замонавий фикрловчи ишбилармонлар авлодни ўстириб бориш;
- умумий ўрта таълим муассасаларида тадбиркорлик соҳасида зарурий кўникмаларни шакллантиришга қаратилган дарсларни йўлга қўйиш;
- тадбиркорлар томонидан тадбиркорлик мактабларини ташкил этишларини қўллаб-қувватлаш ҳамда уларни ушбу соҳада кенг рағбатлантирилиши таъминлаш;
- тадбиркорлик ва бизнес бошқаруви соҳасида “фан-таълим-ишлаб чиқариш” тамойилидаги узлуксиз таълим занжирини жорий этиш мақсадида талабаларга молиявий саводхонликни ўрганиш бўйича услубиёт ва тавсияларни ишлаб чиқишни мувофиқлаштириш.
2022/2023 ўқув йилидан бошлаб, умумий ўрта таълимнинг миллий ўқув дастури доирасида босқичма-босқич тадбиркорлик ва молиявий саводхонлик кўникмаларини шакллантиришга қаратилган дарсларини киритиш чоралари кўрилади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди