Фото: Telegram / Inkuzart
Тошкентдаги «Ўзбекнефтгаз» ёнилғи қуйиш станцияси яқинида бензин нархининг ошишига бағишланган стрит-арт пайдо бўлди. @inkuzart тахаллуси билан ижод қилаётган кўча рассоми Абдураҳмон 19 ноябрь куни ўзининг Instagram’даги саҳифасига суратнинг пайдо бўлиши тасвирланган видеони жойлаштирган.
Тасвир Учтепа туманида Катта Қаъни кўчасидаги уйлардан бирининг деворига чизилган. Унда дўппи кийган эркак ёнилғи қуйиш пистолети ёрдамида бошига «отаётгани» тасвирланган. Орадан бир неча соат ўтгач, интернетда мазкур стрит-арт бўяб ташлангани тасвирланган сурат пайдо бўлди.
Фото: Telegram / Trolluz
«Gazeta.uz»нинг қайд этишича, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари мазкур ижод ишини олдинроқ Сеул (Жанубий Корея)даги кўчаларнинг бирида чизилган стрит-артга ўхшатган.
Фото: Street-art-avenue
Еслатиб ўтамиз, сентябрь бошида @inkuzart Ўзбекистон автомобиль бозоридаги монополияга бағишланган стрит-арт чизганди. Унда машина учун узун навбат ва навбат бошида қизил шапкали инсон тасвирланганди. Кейинроқ ушбу тасвир тўлиқ ўчириб ташланган, пойтахт ҳокимлиги ва «Ўзавтосаноат» бу ишга алоқаси йўқлигини маълум қилган эди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди