Фото: Видеолавҳадан скриншот
ТДИУ талабалар турар жойига 22:00 дан кейин келган талабани киритмаган тарбиячи-педагог лавозимидан озод этилди.
2021 йил 23 ноябрь куни тарбиячи-педагог Жўрабек Болтаев соат 22:00 дан кейин талабалар турар жойига кечикиб келган талабалар билан ўз ваколати доирасида тушунтириш ишларини олиб бораётган вақтда Рақамли иқтисодиёт факультетининг 4-курс талабаси Нурмурод Маманов билан ўзаро гап талашиб қолишади. Натижада талаба университет ТТЖдан чиқиб кетади, дея хабар бермоқда ТДИУ ахборт хизмати.
Ушбу воқеадан хабар топган Ёшлар ишлари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор, Рақамли иқтисодиёт факультети декани ўринбосари, участка нозири, университет ички қўриқлаш хизмати ходими ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги вакиллари зудлик билан талабалар турар жойига етиб келишади. Бўлиб ўтган воқеа ўрганилиб, талабани ТТЖга олиб келиб жойлаштирилади.
Тортишувнинг асосий сабаби сифатида қайд этилган 200 минг сўм, талабанинг ўтган йилги талабалар турар жойида яшаганлиги учун қарздорлик бўлиб, ушбу пул маблағи университет ҳисобидан қопланган, ваҳоланки, асосий муаммо талабанинг ТТЖга кечикиб келиши билан боғлиқ бўлиб, тўлов ҳақида мунозара бўлмаган.
Бундан ташқари Н. Маманов яшаган ижара хонадонининг сотилгани боис жойсиз қолади ва 10 кунга яқин талабалар турар жойида ўринлар чекланганлиги сабабли Рақамли иқтисодиёт факультети декани ўринбосари Д. Бегматовнинг уйида яшайди. Озиқ-овқат билан таминланади, ғамхўрлик кўрсатилади. Декан ўринбосари Д. Бегматовнинг турар жойи торлик қилганлиги учун Университет қўшимча имкониятидан келиб чиқиб, янги талабалар турар жойи ишга туширилгани муносабати билан Н. Маманов бўшаган хоналарга жойлаштирилган, ҳозирда ордер олиш жараёнида бўлган.
Ушбу воқеа университет раҳбарияти томонидан муҳокама қилиниб, барча факультет деканлари, декан ўринбосарлари, ТТЖ тарбиячи педагоглари, бинобонлари, таълим-тарбия маслаҳатчиларининг ёшлар билан ишлаш бўйича фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиш бўйича масъул ходимларга аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Шунингдек, тарбиячи-педагог Ж. Болтаев ўз ишига масъулиятсизлик қилгани учун лавозимидан озод қилинди. Талаба Н. Мамановга ўз хизмат вазифасини бажараётган масъул ходимларнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш, ўзаро муносабатларда ноўрин ҳатти-ҳаракатлар содир этмаслик бўйича тушунтириш берилган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи