Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Мажбурий ижро бюроси ахборот хизмати раҳбари Фаррух Тошпўлатов маълум қилди.
Хусусан, Бюро органлари томонидан амалга оширилган қидирув фаолияти натижасида жорий йилнинг ўтган даврида қарздорлиги туфайли 7 минг 800 дан зиёд жисмоний шахсга нисбатан қидирув эълон қилинган бўлиб, шундан 4 минг 500 нафардан (58%) ортиғи топилиб, мажбурий ижро ҳаракатлари ўтказилган.
Ҳозирда 3 минг 264 нафар қарздорни қидириб топиш чоралари кўрилмоқда, айтиш жоизки, ушбу шахсларнинг 2 минг 149 таси республика ҳудудида яшириниб юрганлиги, 1 минг 115 таси эса, чет элга турли мақсадларда чиқиб кетганлиги аниқланган.
Қидирувдаги шахслар топилиши натижасида қарздорлардан жами 30 млрд 700 млн. сўм, шу жумладан 22 млрд 800 млн. сўм алимент пуллари ундирилиб, вояга етмаган фарзандларнинг моддий таъминот олишлари таъминланган.
Бюро органларида суд ҳужжатларига асосан фарзандларнинг оналари тарбиясига олиб бериш билан боғлиқ ижро ишлари доимо долзарб бўлиб келган.
Ҳозирда, 80 дан ортиқ ижро ишлари бўйича қидирувда бўлган фарзандларнинг оналари қарамоғига олиб берилиши бўйича 57 та ижро ишлари амалда тамомланди. Қолган ишлари бўйича қидирув ҳаракатлари давом этмоқда.
Ҳудди шунингдек, жорий йилда қидирув эълон қилинган 4.222 та автотранспорт воситаларининг 3 минг 73 таси, яъни 73 фоизи тезкор тадбирлар натижасида топилди ва қолган 1.149 та автотранспорт воситаларини топиш бўйича қидирув тадбирлари давом этмоқда.
Қидириб топилган 3 минг 73 та автотранспорт воситалари ундирувга қаратилиши натижасида 40 млрд. 500 млн. сўмлик қарздорлик ундирилиши таъминланган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи