1 848
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг медали билан тақдирланди
Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси
25 ноябрь куни Нур-Султон шаҳрида бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси 30 йиллиги медали билан тақдирланди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, 25 ноябрь куни Нурсултон шаҳрида «Мустақил Қозоғистон ва Ислом қадриятлари» номли халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Унда 200 дан зиёд хорижий ва маҳаллий мутахассислар, мартабали дин ва давлат арбоблари, профессор ва академиклар араб, рус, турк ва қардош тилларда маърузалар қилди.
Халқаро конференцияда бугунги мураккаб даврда дин пешволарининг ҳамжиҳатликда фаолият юритиши муҳимлиги, шунингдек, глобал замонда уламоларнинг ўзаро ҳамкорлиги муаммоларни ечишда катта омил экани айтилди.
Шунингдек, кеча Нур-Султон шаҳрида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров Қозоғистон мусулмонлари идораси раиси, бош муфтий Наврўзбай Тағанули билан ҳам учрашув ўтказган эди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»