Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Президенти лавозимига киришиш маросимида келгусида 1 миллиондан ортиқ аҳоли учун барча қулайлик ва ижтимоий инфратузилмага эга бўлган «Янги Ўзбекистон» массивлари бунёд этилишини айтган эди.
Шу йил 2 ноябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида бу дастурнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди. Ўтган бир ойда янги массивлар учун шаҳар ёки туман марказига яқин, инфратузилмага эга жойлар танланиб, дастлабки лойиҳалар шакллантирилди.
Мазкур лойиҳалар 30 ноябрь куни давлат раҳбари ҳузурида тақдимот қилинди.
Режага кўра, келгуси йилда 22 та янги массив барпо этилади. Қурувчи ташкилотларга енгиллик бериш мақсадида фақатгина кўп қаватли уй-жой майдонининг ўзи аукцион орқали сотилади. Туташ майдонлар эса, қурилиш битганидан кейин, уй-жой мулкдорларига умумий фойдаланишга берилади. Тадбиркорлик учун ер участкалари электрон онлайн аукцион орқали ажратилади.
Давлат раҳбари мазкур янги мавзеларда кўплаб мактаб, боғча ва тиббиёт муассасалари қуриш бўйича кўрсатмалар берди. Кичик саноат зонаси, тадбиркорлик объектлари ташкил этиш орқали камида 50 мингта иш ўрни яратиш мумкинлиги таъкидланди.
Ҳудуд раҳбарлари қурилишни ташкил этиш режалари юзасидан ахборот берди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи