Ўзбекистонда «Равон йўл» ва «Йўл – пиёда учун» тамойиллари жорий этилади. Унга кўра, 2022-2025 йилларда Ўзбекистонда жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини ривожлантириш стратегиясида қўйидагилар белгиланган:
– илғор хорижий тажрибага таянган ҳолда йўл ҳаракатини ташкил этишда ваколатли давлат органлари ва жамоат тузилмаларининг фаолиятини ва ўзаро ҳамкорлигини «Равон йўл» тамойили асосида ташкил этиш, мувофиқлаштириш ҳамда уларнинг ваколатлари доирасини аниқ белгилашни назарда тутган ҳолда, ушбу соҳадаги муносабатларни тўғридан-тўғри қонун нормалари билан тартибга солиш, «Йўл – пиёда учун» тамойилини кенг жорий этиш;
– транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан содир этиладиган «йўлда безорилик» ҳолатлари билан ифодаланадиган хатти-ҳаракатлар учун маъмурий жавобгарликни жорий этиш;
– Давлат-хусусий шериклик ва аутсорсинг механизмларини йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимига ва йўл инфратузилмасини такомиллаштириш жараёнига жорий этиш;
– «Йўл ҳаракати интизоми болаликдан бошланади» шиори остида умумтаълим муассасаларида «Йўл ҳаракати қоидалари» бўйича ўқув тадбирларини ташкил этиш;
– Умумтаълим муассасаларида «Ҳаракат хавфсизлиги синфхоналари»ни, маҳаллаларда «Йўл ҳаракатини ўргатиш майдончалари»ни ташкил этиш. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?