14:31 / 06.12.2021
2 275

Тўқаев: Нур-Султонда Алишер Навоий ҳайкали барпо этилади

Тўқаев: Нур-Султонда Алишер Навоий ҳайкали барпо этилади
Қозоғистон президенти ҳайкал Ўзбекистон тарафи билан бамаслаҳат бунёд этилишини маълум қилди. Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари Оқўрда қароргоҳидаги учрашувлар охирида матбуот анжумани ўтказди.

Дастлаб сўз олган Қосим-Жўмарт Тўқаев икки томонлама маданий-маърифий алоқаларни мустаҳкамлаш йўлида янги лойиҳа амалга оширилишини билдирди.

«Буюк мутафаккир, нафақат ўзбекларда, балки бутун дунёда улуғланувчи шоир Алишер Навоий шарафига Астана (Нур-Султон) шаҳрида ҳайкал барпо этиш ниятидамиз.

Биз бу масалада ҳамкасбим Шавкат Миромонович билан батафсил гаплашиб олдик, ҳайкал Ўзбекистон томони билан маслаҳатлашган ҳолда бунёд этилади.

Жой танлаш ва лойиҳани тасдиқлаш бўйича ишларни қисқа муддатда якунлаш бўйича топшириқ бердик. Ўйлайманки, бу режамиз қардош халқлар орасида яқинликни янада мустаҳкамлайди
», деди Қозоғистон президенти.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тўқаев: Нур-Султонда Алишер Навоий ҳайкали барпо этилади