00:45 / 08.12.2021
3 294

Деновдаги портлашнинг тахминий сабаби маълум қилинди

Деновдаги портлашнинг тахминий сабаби маълум қилинди
Фото: Ижтимоий тармоқлар
2021 йил 7 декабрь куни соат 03:57да Денов шаҳри Мустақиллик кўчасида жойлашган 2 қаватли «Инденим» савдо мажмуаси биносида портлаш юз бериб, камида 9 киши тан жароҳати олгани, 2 киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди.

ФВВ Давлат ёнғин назоратини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи Ўлмас Музаффаров портлаш сабабини маълум қилди.

Унинг қайд этишича, портлашнинг тахмин қилинаётган сабаби — савдо мажмуасида газ асбоб-ускуналаридан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши оқибатида тўпланган газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши. Ҳодиса оқибатида савдо мажмуаси атрофидаги бир нечта аҳоли хонадонлари ҳамда ижтимоий соҳа объектлари биноларига, маиший хизмат кўрсатиш шохобчаларига зиён етган.

«Хавотирга ўрин йўқ. Асосий тахминга кўра, савдо мажмуаси ичидаги газ асбоб-ускуналаридан фойдаланиш қоидалари бузилиш оқибатида газ-ҳаво аралашмаси ҳосил бўлганлиги ва портлаш аралашманинг чақнаши оқибатида юз берган. Ҳозирда бахтсиз ҳодисанинг оқибатларини бартараф этиш борасида ФВВ, ИИО, Миллий гвардия ва тегишли идора ва ташкилотларнинг ходимларидан иборат ишчи гуруҳлар ишларни амалга оширмоқда», — деди Музаффаров.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Деновдаги портлашнинг тахминий сабаби маълум қилинди