Халқ депутатлари Сирдарё вилояти кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Сессияда вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев 2021 йил якунлари ва 2022 йилги режалар бўйича мурожаатномани тақдим этди. Унда вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси фаолияти, туман ва шаҳарларда ички йўллар қурилишига лоқайдлик танқид қилинди.
«Сирдарё вилояти ҳокимлиги ҳузурида «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси бор. Баъзида бор ёки йўқлиги ҳам билинмайди. Катта-катта ижтимоий объектларни қуришда, ўтказилаётган тендерларда, қурувчиларни танлаб олишда жуда катта хатоларга йўл қўйилган. Ижтимоий объектлар қурилиши кечикаётганлиги ва сифатсиз қурилаётганлигида лицензиясиз қурувчилар ва мавсумий ишчилардан, бошқа компанияларнинг техникасидан фойдаланилгани сабаб бўлган», - деди Ғофуржон Мирзаев ўз мурожаатида.
Шунингдек, вилоятнинг туман ва шаҳарлари ҳудудидаги маҳаллаларнинг ички йўллари қурилиши талаб даражасида эмас. Умумтаълим мактаблари ва ижтимоий объектларга олиб борадиган йўллар таъмирланмаган. «Обод маҳалла» ва «Обод қишлоқ» дастурига киритилган ҳудудларга эътибор қаратилган, лекин бошқа маҳаллаларда кўчаларга ҳаттоки шағал тўкилмагани қайд этилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»