15:56 / 21.12.2021
1 900

Андижонда таҳқирланган бўри «хаски» зотли ит бўлиб чиқди

Андижонда таҳқирланган бўри «хаски» зотли ит бўлиб чиқди
Кадр: Telegram
Ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳрида аҳолининг уйидан курка ва товуқларини еб кетаётган бўри ушлангани тасвирланган видео тарқалди. Занжирбанд қилинган ва таҳқирланган бўри видеоси кўплаб эътирозларга сабаб бўлгани боис вазият вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси мутахассислари томонидан ўрганилган. Бу ҳақда бошқарма матбуот хизмати хабар берди.

Ўрганиш натижасига кўра, ушбу жонзот бўри эмас, балки «хаски» зотига мансуб ит экани аниқланган. Ушбу ит ҳозирги кунда қаровсиз ҳолда бўлгани сабабли ҳайвонот боғига вақтинча сақлаш учун топширилган.

«Ҳурматли фуқаролар, аҳоли ўртасида ваҳима уйғотадиган маълумот, фото ва видеолавҳаларни беришдан аввал соҳа мутахассислари билан маслаҳат олиш тавсия этилади», — дейилади муносабатда.

Фото: Андижон вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижонда таҳқирланган бўри «хаски» зотли ит бўлиб чиқди