Таркибида кодеин бўлган оғриқ қолдирувчи дорилар эҳтиётсизлик билан қабул қилинганда саломатлик учун зарарли бўлиши мумкин. Бу ҳақида Daily Express газетасига фармацевт Жулия Геррини сўзлаб берди.
“Бундай дорилар шифокор рецептисиз сотилсада, уларни уч кундан ортиқ қабул қилиш мумкин эмас. Мен ундан фақатгина зарурат туғилганда фойдаланишни маслаҳат бераман”, дея тушунтирди эксперт.
Унинг сўзларига кўра, кодеинни тез-тез қабул қилиш жигар ва буйракка зарар келтириши ёки ўткир панкреатит (ошқозон ости бези яллиғланиши) га олиб келиши мумкин. Дорини меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш унга қарам бўлиб қолишга ҳам олиб келади.
Препаратга ўрганиб қолиш эса узоқ муддатли психик муаммоларни келтириб чиқариши мумкин, дейилади хабарда.
“Миянинг баъзи қисмлари зарарланиши, бу эса сурункали депрессия ва ташвишланиш ҳисларининг ривожланиб кетишига сабаб бўлади”, дея қўшимча қилди мутахассис.
Агар бемор тавсия қилинган дозадан ортиқ истеъмол қилиш керак бўлганда, ёки дори олдингидек яхши таъсир кўрсатмаса, шифокорга мурожаат қилишни тавсия қилди.
Герринининг маслаҳатига кўра, ҳар хил оғриқ қолдирувчи дориларни танлаш, препарат таркиби қандай бўлмасин, авваломбор, шифокорга мурожаат қилиш лозим. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»