20:01 / 22.12.2021
2 724

Олмалиқда катта миқдорда олтин ва мис кони аниқланди (фото)

Олмалиқда катта миқдорда олтин ва мис кони аниқланди (фото)
Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг JORC кодекси бўйича баҳоланган мис ресурслари 45 миллион тоннани, олтин ресурлари эса 5 минг тоннадан зиёдни ташкил этади.

Президентга комбинатни 2030 йилгача ривожлантиришга доир режалар тақдим қилинди. 2030 йилда мис ишлаб чиқариш 515 минг тоннага, олтин 52 тоннага, кумуш 343 тоннага етказилади. Бунинг эвазига комбинатнинг йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 8 миллиард доллар бўлади.

Давлат раҳбари Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг 3-мис бойитиш фабрикаси қурилиш жараёнини кўздан кечирди. Ушбу иншоотга жорий йил 29 июл куни тамал тоши қўйилган эди. Бугунги кунда 107 гектар майдонда фабриканинг пойдевор қисми қурилмоқда.

Бу лойиҳанинг қиймати 2 миллиард доллар бўлиб, бугунги кунда 861 миллион доллар ўзлаштирилган. Лойиҳалаштириш ишларига Италиянинг “Wood” ҳамда лойиҳани техник жиҳатдан баҳолаш ва қабул қилишга Буюк Британиянинг “Technip Energies” компаниялари жалб қилинган.

Дирекция бинолари ва қурувчилар учун шаҳарча фойдаланишга топширилган бўлиб, яна бир шаҳарча қурилиши давом этмоқда. Яна бир муҳим томони, харажатларни камайтириш мақсадида фабрика ёнида металл конструкциялар заводи барпо этилмоқда.

Янги фабрикада руда омборлари, майдалаш, янчиш ва флотация бинолари, гидрометаллургия цехи, таъмирлаш устахоналари, чиқинди хўжалиги ва бошқа объектлар бўлади. Иш жараёни замонавий ускуналар ёрдамида бошқарилади. Бу, инсон омилини камайтириб, маҳсулот сифати ва иш хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади.

Энг асосийси, келгуси икки йилда комбинатда замонавий бошқарув тизимини жорий этиб, уни давлат ёрдамисиз ишлай оладиган, дунёнинг етакчи металлургия компанияларидан бирига айлантириш асосий вазифа бўлиши керак, — деди Президент.

Давлатимиз раҳбари 3-мис бойитиш фабрикасини қуриш билан параллел равишда 4-фабрикани ҳам лойиҳалаштириш муҳимлигини таъкидлади. Бунинг натижасида рудани қайта ишлаш ҳажми 160 миллион тоннага етиб, 3 мартага кўпайиши мумкин.

Шу ерда маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари билан ҳам мулоқот бўлди.

Комбинатни, албатта, зўр қиламиз. Лекин аввало одамлар рози бўлиши керак. Уйи яхши, суви чучук, электри ўчмайдиган, иши даромадли бўлиши лозим. Бунинг учун маҳаллада қандай муаммолар борлигини, уларни ҳал қилиб, одамларга шароит яратиш учун нима кераклигини сизлар айтишингиз зарур. Шунинг учун очиқ мулоқот қилсак, фойдали бўлади, — деди Шавкат Мирзиёев.

Ҳоким ёрдамчилари ўзлари масъул бўлган маҳаллада ишсизликни камайтириш, тадбиркорлик ва томорқачиликни ривожлантириш, ёшларни спортга жалб этиш бўйича режаларини сўзлаб берди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Олмалиқда катта миқдорда олтин ва мис кони аниқланди (фото)