Швейцария федерал жиноий суди Ўзбекистон биринчи президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримовага нисбатан қўзғатилган жиноий ишда музлатиб қўйилган маблағлардан 70 миллион долларини қайтаришга қарор қилди.
Тергов натижасида ушбу активлар жиноят натижасида қўлга киритилганлиги аниқланмади, дейилади Жиноят ишлари бўйича Федерал суд баёнотида. Бу ҳақда Swissinfo маълум қилди.
Гулнора Каримова бенефициар бўлган Takilant ҳозирда жиноий тергов қилинаётган бешта Швейцария ҳисобининг иккитаси билан боғланган. Компаниядан мусодара қилинган умумий сумма 350 миллион доллардан ортиқни ташкил қилган.
Суднинг хулосасига кўра, ишда иштирок этган бир неча киши, жумладан Гулнора Каримованинг ўзи ва унинг ёрдамчиси жиноий даромадларни ўзлаштиришда айбдор деб топилгани учун ушбу сумманинг салмоқли қисми мусодара қилиниши керак. Бироқ, тахминан 70 миллион доллар Takilantга қайтарилади.
Гулнора Каримованинг аввалроқ британиялик сиёсатчи Муҳаммад Амерси билан коррупцияга аралашгани бўйича хабарга шахсан бош вазир Борис Жонсон муносабат билдирганди.
Эслатиб ўтамиз, роппа-роса бир йил аввал Гулнора Каримова Швейцариядаги судда ғалаба қозонгани хабар қилинган ва 350 миллион доллар маблағдан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлганди.
Шунингдек, 2020 йилнинг май ойида Франциядан Каримовага алоқадор 10 миллион долларлик активлар ҳам Ўзбекистонга қайтарилганди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди