Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси Бухоро вилояти бўйича бошқармаси Қўриқлаш бошқармаси сафдор ходимлари Ҳ.А. ва Н.О. ўзларига бириктирилган ҳудудда хизматга жалб қилинади.
Улар жорий йилнинг 20 декабрь куни соат 05:15 ларда Газли Нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли «Қумли ГТК мобил» йўналишининг 34-42 километридаги йўналишни қўриқлаш учун «Нива» русумли хизмат автомашинасида қўриқланадиган ҳудудга боришади. Автомашинадан тушиб, йўналиш қувурининг таъқиқланган қисмидан «УАЗ» русумли автомашина ҳаракатланиб келаётганини кўришади.
Ҳайдовчи Қоракўл тумани «Куйдим» маҳалласида яшовчи, 1977 йилда туғилган А.А. га тўхташ ишораси берган бўлсаларда, у ходимларнинг қонуний талабига бўйсунмайди. Ҳаракатланишни давом эттириб, Ҳ.A.ни автомашинанинг олд қисми билан қасддан уриб юборади ва воқеа жойидан қочиб кетади. Оқибатда оғир тан жароҳати олган сафдор ходим Ҳ.А. воқеа жойида вафот этади.
Мазкур ҳолат юзасидан А.А. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 97-моддаси 2-қисми «Г» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчига нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар