Ўзбекистонда реклама ишлаб чиқарувчи, тарқатувчи ва ундан манфаатдор бўлган шахслар ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқ белгиланмоқда, реклама ва лоторея ўйинлари ўтказишла қатор чекловлар киритилмоқда.
Бу ҳақида Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги қонунининг янги таҳририда айтиб ўтилган. Ушбу қонун лойиҳаси 28 декабрь куни Олий Мажлисда муҳокама қилинди ва унинг янги таҳрири қабул қилинди.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан ишлаб чиқилган мазкур қонун лойиҳасининг асосий ўзгаришлари қуйидагилардан иборат:
- ОАВлар учун берилаётган реклама миқдорига чеклов ўрнатилган. Хусусан, телерадиоташкилотлар учун реклама жойлаштиришга ажратилган вақт ҳар бир соатига 20 %дан ошмаслиги белгиланмоқда ва бошқа талаблар либераллаштирилмоқда;
- Телекоммуникациялар хизматларини кўрсатиш чоғида рекламани тарқатишга фақат абонентнинг олдиндан розилиги бўлсагина йўл қўйилиши белгиланмоқда;
- Рекламанинг айланиши соҳасини тартибга солиш бўйича Ҳукумат, ваколатли давлат органи, маҳаллий ҳокимлик ва нодавлат ташкилотларнинг ваколатлари белгиланмоқда;
- Рағбатлантирувчи акцияларни ташкил этиш ва ўтказишга ҳамда уларни рекламасига доир аниқ тартиб ўрнатилмоқда;
- Ташқи рекламани жойлаштириш муносабатларига оид талабларни белгиловчи 4 та моддадан иборат алоҳида боб киритилмоқда;
- Интернет жаҳон ахборот тармоғи воситасида тарқатиладиган рекламани тартибга солувчи янги талаблар киритилмоқда;
- Дори воситалари, биологик фаол қўшимчалар, энергетик ичимликлар, халқ табобати товарлари, алкогол ва тамаки маҳсулотлари рекламасига доир талаблар такомиллаштирилмоқда;
- Реклама давлат тилида тарқатилиши, бунда реклама мазмунининг таржимаси унинг Ўзбекистон Республикаси давлат тилидаги асосий маъносини бузмаган ҳолда қўшимча равишда такрор берилиши мумкинлиги ўрнатилмоқда;
- Қимор ўйинлари ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар рекламасига йўл қўйилмайди;
- Реклама тўғрисидаги қонунни бузганлик учун юридик шахсларга нисбатан суд тартибида молиявий санкциялар қўлланилади.
Хабарда айтилишига кўра, янги қонуннинг мақсади Ўзбекистон ҳудудида реклама саҳасини тартибга солиш, вояга етмаганларни рекламадан ҳимоя қилиш ҳамда тадбиркорлик ва истеъмол маданиятини такомиллаштиришдир.
Шу билан бир вақтда, республикада реклама фаолияти ва реклама бозорини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратишдан иборат. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар