
Фото: Ташқи ишлар вазирлиги
Ташқи ишлар вазирлиги ҳайъати 2021 йил 31 декабрь кунги йиғилишида Ўзбекистон президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-74-сон қарорига мувофиқ ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланган Владимир Норов таништирилди.
Владимир Норов Ташқи ишлар вазирлиги тизимида катта тажрибага эга. У турли йилларда ташқи ишлар вазири ўринбосари, вазирнинг биринчи ўринбосари ва вазир, Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчиси ва бошқа лавозимларда фаолият кўрсатган.
2019–2021 йилларда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби лавозимида ишлаган.

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги
Тадбирда Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов ҳамда Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари ўринбосари Алишербек Пайгамов иштирок этди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар