“Россия Ўзбекистонда давлат тўнтаришига уриниш хавфи бор ёки йўқлигини муҳокама қилишда иштирок этмаяпти, бу Минск ва Тошкент ўртасидаги мулоқот мавзуси”, деди журналистларга Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.
Беларус президенти Александр Лукашенко КХШТ йиғилишида ташкилот давлатлари Қозоғистондаги намойишлардан сабоқ олиши кераклигини айтди. У Ўзбекистон бу ҳолатга алоҳида эътибор қаратиши кераклигини таъкидлаган. Унинг иддаосига кўра, шундай дейиш имконини берувчи оператив маълумотлар мавжуд эмиш.
Песков “Кремль Лукашенконинг мамлакатда давлат тўнтаришига уриниш бўлиши мумкинлиги ҳақидаги хавотирларини қўллаб-қувватлаяптими, Ўзбекистон ва Ўзбекистон раҳбариятига маслаҳатлар, тавсиялар бериляптими?” – деган саволга жавоб берар экан, “Тўғриси, бу Минск ва Тошкент ўртасидаги мулоқот мавзуси. Шу нуқтаи назардан қараганда, биз бу ишда иштирок этмаймиз”, — деб жавоб берган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда