Ўзбекистон ҳукуматининг қарори билан техникумларни муваффақиятли тамомлаган битирувчиларни олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига суҳбат асосида ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур низом билан техникумларни муваффақиятли тамомлаган битирувчиларни ўз соҳасига мос бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонларисиз, якка тартибдаги суҳбат орқали олий таълим муассасаларининг 2-босқичидан ўқишини давом эттириш учун қабул қилиш тартиби белгиланган.
Техникумни муваффақиятли тамомлаганлар тоифасига техникумдаги бутун ўқиш даврида ўқув семестрлари якунига кўра ўзлаштириш баҳолари 5 (аъло) ва 4 (яхши), бироқ ўзлаштириш баҳоларининг камида 50 фоизи (тиббиёт олий таълим муассасалари учун камида 85 фоизи) 5 (аъло) бўлган битирувчилар киради.
Мазкур тартиб 2021/2022-ўқув йилидан бошлаб, битирувчи техникумни тамомлаган йилдан бошлаб икки йил мобайнида татбиқ этилади.
Юқорида қайд этилган тоифага кирмайдиган ҳамда техникумни битирганига икки йилдан ошганлар ўқишга кириш истагини билдирганда уларни олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга қабул қилиш умумий белгиланган тартибда амалга оширилади.
Таълим йўналишлари рўйхати Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланади. Ўқишга қабул қилиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
Таъкидланишича, битирувчилар ҳар йили 5 июлдан 25 июлга қадар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайти орқали онлайн рўйхатдан ўтади. Бунда битирувчилар
- паспорт ёки ID-карта нусхаси;
- техникумни битирганлик тўғрисидаги ҳужжат;
- ва унга илованинг нусхасини юклаши талаб этилади.
Онлайн рўйхатдан ўтган битирувчиларнинг тизимга юкланган ҳужжатлари олий таълим муассасалари қабул комиссиялари томонидан ҳар йили 5 августга қадар ўрганиб чиқилади ва ўрганиш натижалари бўйича абитуриентларнинг шахсий кабинети орқали уларга хабар берилади.
Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Битирувчиларни олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича ўтказиладиган суҳбат жараёни ҳар йили 10 августдан 25 августгача, олий таълим муассасаси томонидан белгиланган муддатда ўтказилади.
Ушбу низом
- олий ҳарбий, олий ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига;
- Тошкент давлат юридик университетига;
- Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотлари ҳамда уларнинг филиалларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда