Фото: Норма
«Балиқчилик тармоғини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори қабул қилингани тўғрисида хабар берилганди. Қарорга кўра, Айдар-Арнасой кўллар тизими дирекциясини инвесторга ишончли бошқарувга топшириш режалаштирилмоқда.
Ҳужжат билан Вазирлар Маҳкамасига бир ой муддатда Айдар-Арнасой кўллар тизими бошқарувини такомиллаштириш бўйича, шу жумладан, қуйидагиларни назарда тутувчи қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш топширилган:
- Айдар-Арнасой кўллар тизимининг Арнасой сув омбори ҳудудида балиқ овлашга бир йил муддатга мораторий эълон қилиш;
- хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда, Айдар-Арнасой кўллар тизимида шўр сувда балиқ захираларини кўпайтириш бўйича лаборатория марказини ташкил этиш;
- «Айдар-Арнасой кўллар тизими дирекцияси» ДУКни қайта ташкил этган ҳолда унинг устав капиталидаги давлат улушини, камида 30 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш, 1 000 та иш ўрнини яратиш ва 2025 йилга бориб йилига 20 минг тонна балиқ овлаш учун балиқ захираларини яратиш шарти билан ишончли бошқарувга бериш.
Аввалроқ Чордара сув омборидан чучук сув Айдар-Арнасой кўллар тизимига қуйилмай қўйгани тўғрисида хабар берилганди. Сув сатҳининг камайиши ва унинг таркибининг шўрланиши натижасида қирғоқбўйидаги баъзи ҳудудлар 15-50 метрга чекиниб, 15-20 сантиметргача туз қатлами ҳосил бўлган, сувнинг минераллашув даражаси кескин ошган. Декабрь ойида сенаторлар ва Экология давлат қўмитаси раҳбари ўринбосари Орол тақдири таҳдид остида турган экотизим муаммолари ҳақида гапирган эди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2021 йилнинг 8 ноябрида Айдар-Арнасой кўллар тизимида экологик барқарорликни сақлаш ва экотуризмни ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказган. Мутасаддиларга Айдар-Арнасой кўллар тизимининг экологик ҳолатини яхшилаш бўйича дастур қабул қилиш вазифаси қўйилиб, унинг доирасида сув сатҳини барқарор сақлаш ва шўрланиш даражасини камайтириш чоралари кўрилиши белгиланган. Ҳудудда экологик хавфсизликни кучайтириш, браконьерлик ва бошқа ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бўйича ҳам топшириқлар берилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар