1 079
77 кг гиёҳвандлик воситасини картошка кўринишида яширган наркокурьерлар ушланди (видео)
Фото: Видеодан кадр
Тошкент вилоятида опий ва гашишни картошка кўринишида яширган наркокурьерлар ушланди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканали хабар берди.
Маълум қилинишича, 13 январь куни Давлат божхона қўмитаси контрабандага қарши курашиш бош бошқармаси ва ДХХ тезкор гуруҳи Тошкент вилоятининг Тошкент туманида бир неча киши кетаётган Damas’ни кузатув остига олган.
Тошкент туманининг «Ҳасанбой» маҳалласига келганида Damas’га бир неча қоплар юкланаётганида тезкор гуруҳ томонидан тўхтатиб қолинган. Ушбу қоплар белгиланган тартибда текширилганида, ичида картошка кўринишига келтирилган 481 дона ўрамлар борлиги, улар очиб кўрилганида опий ва гашиш гиёҳвандлик воситалари яширилгани аниқланган.
Гиёҳвандлик воситаларининг оғирлиги ўрами билан ҳисоблаганда жами 77 килограмм 95 граммни ташкил этган. Шундан сўнг тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу гиёҳвандлик воситаларини қабул қилиб олиши керак бўлган хорижий давлат фуқароси ҳам қўлга олинган.
Қайд этилишича, айни пайтда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Шунингдек, ҳолатга алоқадор бошқа шахсларни аниқлаш чоралари кўрилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда